15 Июн 2020

Қрим-Конго геморрагик касаллигига қарши дезинфекция тадбирлари олиб борилди

Қрим-Конго геморрагик касаллигига қарши дезинфекция тадбирлари олиб борилди

Бухоро вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси томонидан ҳайвонлар касалликларига қарши профилактик тадбирлар ўтказилди. 

Ҳозирда вилоятнинг шаҳар ва туманларида 122 нафар мутахассислардан иборат ветеринария шохобчалари мавжуд. 

Мутахассислар томонидан қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг эктопаразитларига қарши 866 мингдан зиёд йирик шохли мол, 1 млн 681 мингдан зиёд майда шохли мол ва 1.672 минг м.квдан иборат чорва ҳайвонлари обьектларида Қрим-Конго касаллигига қарши дезинфекция тадбирлари олиб борилди. 

Ўтган ҳафта давомида худуддаги 810 бош ит ва мушук қутуриш касаллигига қарши профилактик эмланди. 

Шунингдек, наслли қорамоллар бош сонини ошириш мақсадида ҳайвонларни сунъий уруғлантириш ишлари ҳам тизимли равишда ташкил этилмоқда. “Чорванасл” ҳудудий марказлари мутахассилари томонидан худудлардаги 3900 бош сигир суньий уруғлантирилди.



Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати