15 Сен 2021

Қўмита раиси Баҳром Норқобилов Нукусда талаба-ёшлар билан учрашди

Қўмита раиси Баҳром Норқобилов Нукусда талаба-ёшлар билан учрашди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Баҳром Норқобилов қўмитанинг Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалида бўлиб, филиалнинг бугунги фаолияти билан яқиндан танишди.

Учрашув давомида филиалда амалга оширилаётган ишлар, эришилаётган натижалар ҳамда малакали кадрлар тайёрлашдаги амалий саъй-ҳаракатлар атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, филиалда таҳсил олаётган талаба-ёшлар билан самимий суҳбат ўтказилди.

Қўмита раиси мулоқот давомида филиалдаги таълим жараёни, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва янгиланишлар хусусида сўз юритди.

Бўлажак мутахассислар ўзларини қизиқтирган мавзулар бўйича фикр ва мулоҳазаларини билдиришди.

Қўмита раиси, шунингдек филиал қошидаги Нукус ветеринария техникуми фаолияти билан ҳам яқиндан танишиб, талабаларнинг сифатли таълим олишлари учун яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди.

Катта таассуротларга бой бўлган учрашув якунида келгусидаги муҳим вазифалар белгилаб олинди. Таълим сифатини янада ривожлантириш бўйича филиал раҳбариятига зарур топшириқ ва кўрсатмалар берилди.


Самарқанд ветеринария медицинаси институти
Нукус филиали Ахборот хизмати