15 Июн 2020

Эмлаш тадбирлари – эпизоотик барқарорлик гарови!

Эмлаш тадбирлари – эпизоотик барқарорлик гарови!

Худудларда эпизоотик осойишталикни таъминлаш, ҳайвонларда учрайдиган турли юқумли касалликларга қарши кураш бўйича эмлаш тадбирлари ўтказилмоқда. 

Жумладан, Фарғона вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ва унинг худудий бўлинмалари мутахассислари томонидан карантин талабларига қатьий амал қилган ҳолда профилактик эмлаш тадбирлари олиб борилмоқда. 

Жорий ой бошидан буён мутахассислар томонидан ҳудуддаги 134227 бош қорамол, 43 бош от, 87184 бош қўй-эчки ҳамда 4500 бош ит ва мушук турли юқумли касалликларга қарши профилактик эмланди.

Шунингдек, чорва ва уй ҳайвонларида учрайдиган юқумли касалликлар бўйича аҳоли орасида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилиб, эслатма ҳамда варақалар тарқатилди.





Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати