15 Июн 2021

Талабалар учун ветеринария лабораториялари ҳамда ишлаб чиқариш корхоналарида амалиёт ташкил этилмоқда

Талабалар учун ветеринария лабораториялари ҳамда ишлаб чиқариш корхоналарида амалиёт ташкил этилмоқда

Айни кунларда қўмитанинг Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали биринчи ва иккинчи босқиич талабалари учун амалиёт ташкил этилмоқда. 

Талабалар билим ва кўникмаларини янада ошириш мақсадида ҳудуддаги ишлаб чиқариш корхоналари ва ветеринария лабораторияларига жалб этилди. 

Хусусан, 1-босқич талабалари ўқув-танишув амалиётини филиал худудида ўтамоқда. 

2-босқич талабалар эса ишлаб чиқариш корхоналари, шунингдек лабораторияларда амалий тажрибаларга эга бўлмоқда. 

Бу жараёнлар самарасини янада ошириш мақсадида талабаларга малакали мутахассислар бириктирилди. 

“Ветеринария медицинаси” йўналиши талабалари филиал ўқитувчиси М.Сагизбаев бошчилигида аҳоли хонадонларига ташриф буюриб, парвариш қилинаётган чорва молларида профилактик эмлаш ишларини олиб боришмоқда. 

Шунингдек, “Зооинженерия: Балиқчилик” йўналиши талабалари “Қорақалпоқбалиқсаноат” МЧЖ да амалиёт ўташмоқда. Корхона иш фаолиятини кузатиш билан бирга бевосита иш жараёнларида иштирок этишиб, амалий тажриба орттиришмоқда.






Самарқанд ветеринария медицинаси институти
Нукус филиали Ахборот хизмати