15 Июл 2021

Сирдарёда мутахассисларга термосумка ва зарур жиҳозлар топширилди

Сирдарёда мутахассисларга термосумка ва зарур жиҳозлар топширилди

Мамлакатимизда чорва молларини сунъий уруғлантириш ишлари тизимли равишда олиб борилмоқда.

Ушбу жараёнларни янада самарали ташкил этиш мақсадида мутахассисларга зарур жиҳозлар етказиб бериляпти.

Хусусан, Сирдарё вилояти Сирдарё тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимларига термосумкалар ва махсус кийимлар топширилди.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати