15 Ноя 2021

Мавсумий касаллик – Ботулизмдан эҳтиёт бўлинг!

Мавсумий касаллик – Ботулизмдан эҳтиёт бўлинг!

Навоий вилоятининг Кармана тумани деҳқон бозорида хавфли мавсумий касалликлардан бири ботулизмга қарши кураш бўйичасеминар ташкил этилди.

Унда вилоят ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги Давлат маркази, туман деҳқон бозори ветеринария лабораторияси, санитария-эпидемиология назорати маркази ҳамда фавқулодда вазиятлар бўлими мутахассислари ҳамда ўрта мактаб ўқувчилари иштирок этишди.

Тадбирда ботулизм касаллиги хусусида сўз юритиларкан, унинг келиб чиқиши, касалликнинг олдини олиш ва ундан ҳимояланиш, бунинг учун сифатли ва истеъмолга яроқли озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш лозимлиги мутахассислар томонидан таъкидлаб ўтилди.

Тадбир иштирокчилари касалликка чалинишнинг олдини олишда қандай чоралар кўрилиши борасида фикр-мулоҳазаларини билдиришди.


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати