16 Июн 2020

Чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари сафи кенгайди

Чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари  сафи кенгайди

Бугунги кунда Муҳтарам Юртбошимиз томонидан соҳага қаратилаётган эътибор натижасида худудларда чорвачилик тармоғини ривожлантириш баробарида чорва маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. 

Хусусан, гўшт ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш, аҳолига сифатли чорвачилик маҳсулотлари етказиб бериш, ички бозорни хавфсиз ва арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан мунтазам таъминлаш шулар жумласидан. 

Шу мақсадда худудларда саноат корхоналари фаолияти изчил йўлга қўйилмоқда. 

Ҳозирда Андижон вилоятининг Олтинкўл туманидаги “Бахт имкон ривожи” фермер хўжалигида 700 бош алпь зотли эчкилар парвариш қилиняпти. 

Жорий йил март ойида мазкур фермер хўжалиги учун Болгариянинг “REMIN” компаниясидан махсус жиҳозлар келтирилиб, сутни қайта ишлаш фаолияти йўлга қўйилди. 

Ушбу замонавий ускуналар ёрдамида эчки сути қайта ишланиб, ундан тайёрланган пишлоқ маҳсулотлари аҳоли дастурхонларига етказиб бериляпти. 

Корхонада 5 тонна пастеризация қилинган эчки сути ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилди ва 20 та янги иш ўрни яратилди. 

Шунингдек, Андижон вилояти ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги Давлат маркази “Бахт имкон ривожи” корхонаси билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда. 

Корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифати ва хафвсизлиги учун намуналар олиниб, бактериологик текширувлар ва вететринария-санитария экспертиза тахлилларидан ўтказилмоқда.



Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати