16 Июн 2020

Бугун туғилган кун

Бугун туғилган кун

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи Улуғбек Исматов 1979 йил 16 июнда Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида таваллуд топган. 

2000 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти (ҳозирги Самарқанд ветеринария медицинаси институти)ни бакалавр босқичини, 2002 йилда магистратура босқичини, 2009 йилда эса Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси (ҳозирги Давлат бошқаруви академияси)ни тамомлаган. 

У дастлаб ўз фаолиятини Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги “Ғузор” наслчилик ширкат хўжалигида зоотехникликдан бошлаган. 

Улуғбек Исматов чорвачилик соҳаси бўйича кўплаб лавозимларда, шунингдек, Республика йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси ўринбосари лавозимида ҳам фаолият юритган. 

Ҳозирда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб бормоқда.

PS: Расмий сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” деб номланган лойиҳада ветеринария ва чорвачилик соҳаларида фаолият олиб бораётган, соҳа ривожига ўзининг беминнат ҳиссасини қўшиб келаётган инсонларнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати