16 Июн 2020

“Ўзбекистон 24” радиоканалида чорвачилик соҳаси мутахассислари билан мулоқот бўлиб ўтди

“Ўзбекистон 24” радиоканалида чорвачилик соҳаси мутахассислари билан мулоқот бўлиб ўтди

Унда камбағалчиликни қисқартириш, аҳоли даромадини ошириш ва турмуш фаровонлигини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз борди. 

Жумладан, қишлоқ жойларда аҳолини чорвачилик тармоқлари билан шуғулланиб, даромад топишга йўналтириш бўйича олиб борилаётган саъйи-ҳаракатлар ва уларнинг амалий натижалари муҳокама қилинди. 

Радиомулоқотда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги “Ўзбекчорванасл” агентлиги мутахассислари Камолиддин Хайдаров ва Наргиза Омонбоевалар мавзуга оид фикр-мулоҳазаларини баён этишди. 

Шунингдек, мулоқот давомида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги масъул ходими Бунёд Ғафуров вазирлик томонидан камабағалликни қисқартириш бўйича кўрилаётган зарур чоралар, лойиҳалар ва ундан кутилаётган натижалар тўғрисидаги фикрларини билдирди.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати