16 Июл 2021

Ҳудудларда ветеринария лабораториялари мутахассислари учун ўқув семинарлар ташкил этилмоқда

Ҳудудларда ветеринария лабораториялари мутахассислари учун ўқув семинарлар ташкил этилмоқда

Хусусан, Андижон вилоятининг Шаҳрихон тумани ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказида ташхис марказларининг серология лабораториялари мутахассислари иштирокида кўргазмали ўқув-амалий семинар ташкил этилди.

Семинарда чорва ҳайвонларини юқумли касалликлар, жумладан бруцеллёз касаллигига текшириш учун намуналар олиш, уларни қабул қилиш ҳамда серологик таҳлиллар ёрдамида касалликка ташхис қўйиш усуллари кўргазмали тарзда намойиш этилди.

Шунингдек, ҳайвонларнинг бруцеллёз касаллигига ташхис қўйишнинг барча серологик таҳлил усуллари, таҳлил натижалари бўйича тегишли ҳужжатларни юритиш ва расмийлаштириш тартиби юзасидан мутахассисларга зарур тушунчалар берилди.



Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати