16 Авг 2021

Бугун туғилган кун

Бугун туғилган кун

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг маслаҳатчиси Хабибулло Ҳамдамов 1972 йил 16 августда Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида таваллуд топган. 

1994 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалик институти (ҳозирги Самарқанд ветеринария медицинаси институти)ни ветеринария врачи йўналиши бўйича тамомлаган. 

Ўз фаолиятини дастлаб Ўзбекистон ветеринария илмий-тадқиқот институти Иммунология ва биотехнология лабораторияси кичик илмий ходими сифатида бошлаган. 

Шунингдек, ветеринария ва чорвачилик соҳалари, жумладан ҳайвонлар касалликларига қарши кураш бўйича турли лавозимларда фаолият юритган.

Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг “Ҳайвонлар соғлигини ҳимоя қилиш бошқармаси” бошлиғи лавозимида фаолият олиб бормоқда.

PS: Расмий сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” деб номланган лойиҳада ветеринария ва чорвачилик соҳаларида фаолият олиб бораётган, соҳа ривожига ўзининг беминнат ҳиссасини қўшиб келаётган инсонларнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати