ЎЗАРО КЕЛИШУВГА ЭРИШИЛДИ
“Cambridge Assessment English” ҳамкорлигида Самарқанд ветеринария медицинаси институти ҳамда “Innovative Center” таълим муассасаси ўртасида ўзаро келишув меморандуми имзоланди. Унда институт ректори Худойназар Юнусов бошчилигидаги институт прфессор-ўқитувчилари ҳамда “Innovative Center” нодавлат таълим муассасаси директори Мухаммадхон Солиевлар иштирок этишди.
Мазкур келишувга асосан, келгусида институтнинг “Ўзбек ва хорижий тиллар” кафедраси мутахассислари учун инглиз тилидаги маҳорат дарслари ташкил этилади, шунингдек институт талабалари ва ўқитувчиларига “Cambridge Assessment English” томонидан махсус ўқув дарсликлари ва қўлланмалар ажратилади. Бу эса улар учун келажакда инглиз тилини пухта ўзлаштириш ва тил билиш имкониятларини кенгайтириш учун хизмат қилади.
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати