17 Июн 2021

РАСМИЙ МУНОСАБАТ: Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар жойида ҳал этилди

РАСМИЙ МУНОСАБАТ: Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар жойида ҳал этилди

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти, Марҳамат тумани “Ўзбекистон” МФЙ “Оқибатли” кўчасида яшовчи фуқаро Х.Солижонов кўп қаватли уйнинг ертўласида антисанитария ҳолатида парранда боқиб, атрофга бадбўй ҳид таралишига сабабчи бўлаётганлиги юзасидан хабарлар тарқалди. 

Андижонлик вилояти, Марҳамат тумани “Ўзбекистон” МФЙ “Оқибатли” кўчаси 14-уй 9-хонадонда яшовчи фуқаро Дилшод Юлдашевнинг 2021 йил 10 июнь куни ижтимоий тармоқ орқали қилган мурожаати Андижон вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси масъуллари томонидан жойига бориб ўрганилди. 

Ўрганилганида мурожаатчи Д.Юлдашевнинг қўшниси фуқаро Х.Солижонов кўп қаватли уйнинг ертўласида 3 дона паррандани санитария қоидаларига риоя этмаган ҳолатда парвариш қилиб, аҳолини тинчини бузаётганлиги ва бу билан атроф-муҳитга турли бадбўй хид тарқалишига сабаб бўлаётганлиги аниқланди.

Фуқаро Х.Солижонов парранда парвариш қилаётган ертўла ишчи гуруҳ томонидан кўздан кечирилганда илгари боқилган товуқларнинг тозаланмаган аҳлатлари ҳам борлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолатни бартараф этиш мақсадида Х.Солижоновга товуқларни бошқа жойга кўчириш лозимлиги хусусида уқтирилди ва товуқ боқилган жойларнинг санитария ҳолатини тартибга келтириб қўйиши бўйича тилхат олинди.

Мурожаатчи Д.Юлдашев ишчи гуруҳнинг ушбу ўрганишларига эътирози йўқлигини билдирди.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш 

давлат қўмитаси Ахборот хизмати