17 Ноя 2021

Ветеринария ва чорвачилик соҳасида Саудия Арабистони билан ҳамкорлик фаолияти ривожлантирилади

Ветеринария ва чорвачилик соҳасида Саудия Арабистони билан ҳамкорлик фаолияти ривожлантирилади

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Баҳром Норқобилов Саудия Арабистони подшоҳлигининг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Юсуф ал-Утайби билан мулоқот ўтказди.

Учрашувда Саудия Арабистони подшоҳлигининг Атроф-муҳит, сув ресурслари ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ўртасида ветеринария ва чорвачилик соҳасини ривожлантиришга оид англашув меморандумини имзолаш бўйича қўмита таклифлари берилди

Шунингдек, чорвачилик ва балиқчилик соҳаларига янги технологиялар ва инновацияларни жалб этиш орқали қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, туячилик, майда шохли қорамолчилик ва балиқчилик соҳаларида фаолият олиб бораётган мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини ошириш, ҳайвон касалликларини ташхислаш, ҳайвон ресурслари соҳасида савдо алмашинувини ошириш мақсадида техник гуруҳлар ташрифларини ташкил этиш орқали ҳар икки мамлакат ветеринария назорат тизимлари билан танишиш борасида ҳам фикр алмашилди.

Таъкидлаб ўтамиз, чорва зотларини генетик жиҳатдан яхшилаш, соф наслчилик борасида ҳамкорлик ўрнатиш, жумладан Навоий вилоятида ҳамкорликда туя бўталоқлари ва эмбрионларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган қўшма илмий марказ барпо этишда келишувлар регламенти белгилаб олинди.


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати