17 Июн 2021

Наманганда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси бошчилигида семинар ташкил этилди

Наманганда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси бошчилигида семинар ташкил этилди

Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида “Эпизоотик тадбирларни амалга оширишда замонавий техникалардан фойдаланиш самарадорлиги” мавзусида ўқув амалий семинар бўлиб ўтди.

Семинарда вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ва туман бўлимлари мутахассислари, вилоят чорванасл маркази раҳбар-ходимлари, ветеринария участкалари мудирлари ҳамда ташхис маркази ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирда қўмита раиси ҳудудда эпизоотик барқарорликни таъминлаш, эмламалардан самарали фойдаланиш, тизимли равишда маҳаллабай иш ташкил этиш, қорамолларни сунъий уруғлантириш ишларини тизимли олиб бориш каби бир қатор масалаларга алоҳида тўхталиб ўтди.

Семинар давомида ҳайвонлар юқумли касалликлари келиб чиқишининг олдини олиш, унга қарши кураш, чорвачилик объектларини дезинфекция ва дезинсекция қилувчи махсус автотранспорт воситаси ва жиҳозлардан унумли фойдаланиш лозимлиги таъкидланди. 

Шунингдек, туманнинг қўшни Қирғизистон Республикаси билан чегарадош ҳудудларида эпизоотик тадбирларни қатъий амалга ошириш бўйича қўмита раиси томонидан мутахассисларга тегишли кўрсатмалар берилди.



Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати