17 Авг 2021

Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида семинар ўтказилди

Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида семинар ўтказилди

Туман ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказида ўтказилган тадбирда вилоят ва туманлар ташхис марказлари раҳбар-ходимлари иштирок этди.

Семинар давомида ҳайвонларининг цестодоз касаллиги, касаллик профилактикаси, этиологияси ва унинг олдини олиш чоралари хусусида сўз юритилди.

Шунингдек, тадбирда ҳайвонларда учрайдиган кўплаб касалликлар, хусусан қорамол ва чўчқа финнози, эхинококкоз ва ценуроз касалликлари, қўйларнинг монезиоз касаллиги, отларнинг анополцефалидоз касаллиги ҳамда паррандаларнинг цестодоз касалликлари тарқалишига қарши кураш борасида мутахассисларга зарур кўрсатма ва топшириқлар берилди.

 

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати