17 Сен 2021

Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги Давлат марказида семинар ташкил этилди

Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги Давлат марказида семинар ташкил этилди

Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги Давлат марказида ҳайвонлардан одамларга юқиш эҳтимоли юоқри бўлган юқумли касалликларнинг олдини олиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича устувор вазифаларга бағишланган семинар ўтказилди.

Семинарда чорва молларини юқумли касалликларга қарши эмлашда ўтган беш йил давомида яхши натижаларга эришилгани, ҳудудлардаги профилактик тадбирлар самарадорлигини ошириш ва Давлат ветеринария хизмати моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича кўплаб ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

“Ўзбекистон 24” радиоканалининг “Янгиликлар 24” дастурида интервью ташкил этилди.

Унда марказ директори Баҳриддин Тангяриқов бу борада амалга оширилаётган улкан ўзгаришлар ва саъй-ҳаракатлар хусусидаги фикрларини билдирди.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати