17 Ноя 2021

Сирдарёда ветеринария кўригидан ўтказилмаган 36 ярим кг гўшт сақланаётганлиги ҳамда ветеринария-санитария қоидаларига зид равишда гўшт маҳсулотлари сотилаётганлиги аниқланди

Сирдарёда ветеринария кўригидан ўтказилмаган 36 ярим кг гўшт сақланаётганлиги ҳамда ветеринария-санитария қоидаларига зид равишда гўшт маҳсулотлари сотилаётганлиги аниқланди

Жойларда Давлат ветеринария хизмати ва ИИБ Карантин бўлими ходимлари билан ҳамкорликда рейд тадбирлари ташкил этилмоқда.

Сирдарё вилоятининг шаҳар ва туманларида аҳоли орасида санитария эпидемиологик ҳамда юқумли касалликларни тарқалишини олдини олиш борасида Сирдарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси шахсий таркиби томонидан вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Гулистон шаҳри Марказий деҳқон бозорида ветеринария-санитария қоидаларига риоя қилиниши назорат тартибида текширилиб, фуқаролар томонидан сотиш учун олиб келинган чорва хайвонлари гўштининг белгиланган жойда ветеринария санитария кўригидан ўтказиб савдо қилинаётганлиги текширилди. Текширувлар давомида фуқаролар З.Ў, А.Қ ва С.Улар ветеринария-санитария қоидаларига риоя қилмасдан, белгиланмаган жойда савдо килганлиги учун Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 109-моддасига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Шунингдек, Гулистон шаҳар Н.Зокиров кўчасида жойлашган дўконда ижарада туриб фаолият олиб бораётган фуқаро Х.Бга тегишли гўшт маҳсулотлари Сирдарё вилояти ИИБ ППХваЖТСБ карантин гуруҳи ходимлари ҳамда Гулистон шаҳар Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими мутахассислари иштирокида текширилганда келиб чиқиши номаълум, ветеринария-санитария кўригидан ўтказилмаган 36.5 кг гўшт сақланаётганлиги аниқланди. Ушбу гўшт маҳсулотлари инсонлар истемоли учун яроқли ёки яроқсизлигини аниқлаш учун Вилоят ҳайвонлар касалликлари ташҳиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказига юборилди.

Вилоят ҳайвонлар касалликлари ташҳиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказидан олинган текширув хулосаларига кўра ушбу гўшт маҳсулотлари инсонлар истемоли учун яроқсиз эканлиги, аммо ҳайвонлар истемоли учун зарарсиз эканлиги аниқланди.

Текширув хулосасига асосан ветеринария мутахассисларининг тавсиясига асосан ушбу гўшт маҳсулотлари вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ Кинология хизматига юк хати орқали топширилди.


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати ҳамда
Сирдарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ
карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси