18 Июн 2021

Чорвачилик тармоқларини ривожлантириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ижроси таъминланмоқда

Чорвачилик тармоқларини ривожлантириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ижроси таъминланмоқда

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Баҳром Норқобилов Андижон вилоятининг Бўстон туманида ташкил этилган “EVRO-EKFIN” МЧЖга қарашли чорвачилик комплексида бўлиб, у ердаги мавжуд шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. 

Чорвачилик комплекси фаолиятини янада ривожлантириш ва бу борада амалий ёрдам кўрсатиш бўйича зарур чоралар кўрилди.

2017 йилда ташкил этилган мазкур “EVRO-EKFIN” МЧЖга қарашли фермер хўжалигига Европанинг Германия, Голландия ва Польша давлатларидан келтирилган 2200 бош наслли қорамол парвариш қилинмоқда.

Айни пайтда фермер хўжалигида 60 та иш ўрни яратилган бўлиб, наслли қорамоллардан бир кунда 30 тонна сут соғиб олинади. 

Фермер хўжалигининг ўзида фаолият юритаётган “Rash-Milk” сутни қайта ишлаш корхонасида 27 хил маҳсулот ишлаб чиқарилиб, ички бозорга етказиб берилмоқда.




Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати