19 Янв 2021

Чиноз туманида чорвадор-фермерлар иштирокида йиғилиш ўтказилди

Чиноз туманида чорвадор-фермерлар иштирокида йиғилиш ўтказилди

Тошкент вилоятининг Чиноз туманида қорамолларни идентификация қилиш ва сунъий уруғлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.  

Унда вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ҳамда вилоят худудий “Чоранасл” маркази масъуллари, Чиноз тумани ҳокими ва ҳоким ўринбосари, чорвадор-фермерлар иштирок этди.

Йиғилиш давомида йиғилишда худуддаги қорамолларни идентификация қилишни жадаллаштириш, сунъий уруғлантириш ишларини самарали ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.  

Шу билан бирга худудда янги чорва комплексларини барпо этиш, ҳориждан наслли қорамоллар олиб келиш бўйича янги лойиҳаларни амалиётга татбиқ этиш каби долзарб масалалар хусусида сўз юритилди.

Шунингдек, вилоят худудий “Чоранасл” маркази директори Нодир Маҳмудов томонидан чорвадор-фермерларнинг соҳага оид саволларига жавоблар ва зарур тавсиялар берилди.

  

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати