19 Июн 2020

Осиё Тараққиёт Банки вакиллари Қорақалпоғистон чорвачилиги билан танишди

Осиё Тараққиёт Банки вакиллари Қорақалпоғистон  чорвачилиги билан танишди

Осиё Тараққиёт Банки вакиллари Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалига ташриф буюрди. 

Ташриф давомида “Чорвачилик тармоғида қўшилган қийматни яратиш занжирини ривожлантириш” лойиҳасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. 

Унда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш соҳасида илғор хорижий технологияларни фаол жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди. 

Учрашувда лойиҳа координатори Лилина Син ҳамда экспертлар гуруҳи ва ўқув дастури раҳбари Елена Кан томонидан лойиҳа ҳақидаги маълумотлар ҳам тақдим этилди. 

Шунингдек, филиал директори ўринбосари, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор Рўзимбай Турганбаев бошчилигида Осиё Тараққиёт Банки вакиллари билан Бўзатов туманига ҳам ташриф амалга оширилди. 

Унда туман ҳокими Маҳмуд Қайпанов билан ветеринария ва чорвачилик соҳаси бўйича худудда амалга оширилаётган ишлар, янги лойиҳалар муҳокама қилинди. 

Сўнгра чорвачилик фермер хўжаликлари иш фаолиятлари, уларга яратилган шарт-шароитлар ўрганилди. 

Хорижий экспертлар томонидан фермерлар учун эчкичилик ҳамда силос ва сенаж тайёрлаш технологияси бўйича янги таклифлар билдирилди.

   

Самарқанд ветеринария медицинаси институти
Нукус филиали Ахборот хизмати