19 Июл 2021

Қурбон ҳайити байрами арафасида Олмазор туманидаги ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларга Қўмита томонидан ёрдам кўрсатилди

Қурбон ҳайити байрами арафасида Олмазор туманидаги ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларга Қўмита томонидан ёрдам кўрсатилди

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги 13 та маҳаллада “маҳаллабай” ишлаш тизими йўлга қўйилиб, бир қатор ишлар тизимли равишда ташкил этилмоқда.

Бугун мазкур туманда яқинлашаётган Қурбон ҳайити айёми муносабати билан эзгу ва хайрли ишларга қўл урилди. Кўплаб ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларга Қўмита томонидан ёрдам кўрсатилди.

Қўмита раиси ўринбосарлари томонидан туманда истиқомат қилувчи эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган ва ногиронлиги бўлган оилалар ҳолидан хабар олинди.

Қўмита раҳбарияти оилалар вакилларини яқинлашиб келаётган Қурбон ҳайити айёми билан қутлади ва уларга ижтимоий ёрдам кўрсатилиб, озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.





Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати