20 Авг 2021

Қумқўрғон туманида паррандачиликни ривожлантириш масалаларига бағишланган сeминар бўлиб ўтди

Қумқўрғон туманида паррандачиликни ривожлантириш масалаларига бағишланган сeминар бўлиб ўтди

Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида паррандачиликни ривожлантириш ва аҳоли хонадонларида парранда боқишни ташкил этиш масалаларига бағишланган вилоят ўқув-амалий семинари ўтказилди.

Унда туман ҳокими Р.Гаппаров, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси, вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси масъул раҳбарлари ҳамда туман ҳокимининг ўринбосарлари, маҳалла раислари ва тадбиркорлар иштирок этишди.

Семинар давомида мутахассислар томонидан ҳудудда паррандачиликни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган энг муҳим ташаббуслар хусусида иштирокчиларга зарур маълумотлар бериб ўтилди.

Қизғин муҳокамаларга бой бўлган семинарда иштирокчиларни қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб берилди.



Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати