21 Июл 2020

Қорамоллар туберкулёз касаллигига текширилмоқда

Қорамоллар туберкулёз касаллигига текширилмоқда

Наманган вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ва унинг худудий бўлимлари томонидан ҳайвонлар касалликларига қарши кураш тадбирлари олиб борилмоқда. 

Жумладан, Чуст тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими мутахассислари томонидан худуддаги “Карнон” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси қарамоғидаги қорамолларда туберкулёз касаллигига текширув ўтказилмоқда. 

Давллат ветеринария хизмати мутахассислари томонидан 1115 бош қорамол аллергик текширилди ва касаллик аниқланмади. 

Шунингдек, ветеринария ходимлари аҳоли ўртасида ҳайвонлар касалликлари бўйича тушунтириш ва тарғибот ишларини ҳам давом эттиришмоқда.




Ветеринария ва чоровачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборотт хизмати