21 Июн 2021

Ҳеч қандай ҳужжатларсиз 252 кг қорамол гўшти ва 800 кг балиқ маҳсулотларининг Тошкент шаҳрига киритилишига чек қўйилди

Ҳеч қандай ҳужжатларсиз 252 кг қорамол гўшти ва 800 кг балиқ маҳсулотларининг Тошкент шаҳрига киритилишига чек қўйилди

Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича Давлат ветеринария хизмати ҳамда ИИБ Карантин бўлими ходимлари ҳамкорлигида ҳудудий деҳқон бозорлари, савдо марказлари ва ЙПХ масканларида рейд тадбирлари ташкил этилмоқда. 

Тадбир доирасида Навоий ва Бухоро вилоятларини боғлаб турувчи Ғиждувон туманидаги “Сармижон” мунтазам ЙПХ масканида назорат ўтказилди.

Хусусан, Бухоро-Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Ғиждувон туманида яшовчи фуқаро С.М. бошқарувидаги автомашинада ҳеч қандай ветеринария ҳужжатларисиз 252 кг қорамол гўшти олиб кетилаётганлиги аниқланди. 

Шунингдек, шу йўналишда ҳаракатланаёган Хоразм вилояти Янгиариқ туманида яшовчи яна бир фуқаро Х.Ш. бошқарувидаги автомашинада ҳам ҳеч қандай ветеринария кўригидан ўтказилмаган 800 кг балиқ махсулоти олиб кетилаётганлиги аниқланган.


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати