21 Июл 2020

Бугун туғилган кун

Бугун туғилган кун

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Кадрлар бўлими бош мутахассиси Фируза Атамуратова 1991 йил 21 июлда Бухоро вилоятининг Бухоро шаҳрида таваллуд топган. 

2015 йилда Бухоро мухандислик-технология институтини тамомлаган.

Ўз иш фаолиятини дастлаб 2016 йилда Бухоро вилояти ҳокимлиги аппаратининг катта статисти сифатида бошлаган.  

Фируза Атамуратова кейинчалик вилоят ҳокимлиги етакчи мутахассиси лавозимида фаолият юритган. 

Ҳозирда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Кадрлар бўлими бош мутахассиси лавозимида фаолият олиб бормоқда. 

PS: Расмий сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” деб номланган лойиҳада ветеринария ва чорвачилик соҳаларида фаолият олиб бораётган, соҳа ривожига ўзининг беминнат ҳиссасини қўшиб келаётган инсонларнинг туғилган кунлари эсга олинади. 

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш 

Давлат қўмитаси Ахборот хизмати