21 Сен 2021

Балиқчилик илмий тадқиқот институтида Венгриялик олимлар билан учрашув бўлиб ўтди

Балиқчилик илмий тадқиқот институтида Венгриялик олимлар билан учрашув бўлиб ўтди

Балиқчилик илмий тадқиқот институтида Венгрия давлатининг Будапешт шаҳрида жойлашган Ветеринария тиббиёти университети олимлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жойлашган ем ишлаб чиқарувчи “BIZNES DEVELOPMENT CONSALTING” масъулияти чекланган жамияти ташаббуси билан бўлиб ўтган мазкур учрашувда балиқчилик соҳасини янада ривожлантириш борасидаги бир қатор масалалар юзасидан мулоҳазалар олиб борилди.

Хусусан, балиқларда учровчи касалликларни олдини олиш ва бартараф этиш мақсадида институт базасида халқаро мутахассислар билан ҳамкорликда балиқчилик хўжаликлари раҳбарлари ҳамда институт ходимларини тизимли равишда ўқитиш таклифи киритилди.

Шу билан бирга, балиқ озуқаси таркибига ўзгартириш киритган ҳолда яъни касалликларга чидамлилигини ошириб, иммунитетини кўтарувчи қўшимчалар қўшган ҳолда ишлаб чиқариш бўйича истиқболдаги режалар келишиб олинди.

Учрашув давомида хорижлик мутахассислар томонидан институт ходимларига балиқларда учраётган касалликларни аниқлаш усуллари бўйича маҳорат дарслари ўтилди.


"Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси
  Ахборот хизмати