21 Дек 2021

ВЕТЕРИНАРИЯ УЧАСТКАСИ МУДИРИ “ЎЗБЕК ПОЛВОНИ” РЕСПУБЛИКА МУСОБАҚАСИДА ФАХРЛИ 3-ЎРИННИ ЭГАЛЛАДИ

ВЕТЕРИНАРИЯ УЧАСТКАСИ МУДИРИ “ЎЗБЕК ПОЛВОНИ” РЕСПУБЛИКА МУСОБАҚАСИДА ФАХРЛИ 3-ЎРИННИ ЭГАЛЛАДИ

Жорий йилнинг 18-19 декабрь кунлари давлат органлари, муассасалари ва ташкилотлари ходимлари ўртасида “Ўзбек полвони” республика мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада Бухоро вилояти Олот тумани “Денов” ветеринария участкаси мудири Баҳтиёр Ҳакимов ҳам фаол иштирок этди.

Ушбу мусобақада эркаклар ўртасида 81 кг вазн тоифасида беллашган Баҳтиёр Ҳакимов фахрли 3-ўринни эгаллаб, мусобақа ташкилотчилари томонидан III-даражали диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Шунингдек, “Ўзбек полвони” республика мусобақасининг 3-ўрин соҳиби Баҳтиёр Ҳакимовга Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси томонидан “Фахрий ёрлиқ” ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати