22 Сен 2021

Бухоро вилоятида чорвачилик тармоқларини ривожлантириш масалаларига доир семинар ташкил этилди

Бухоро вилоятида чорвачилик тармоқларини ривожлантириш масалаларига доир семинар ташкил этилди

Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманида чорвачилик тармоқларини ривожлантириш ва соҳада ишлаб чиқариш хажмини ошириш масалаларига доир семинар ташкил этилди.

“Бухоро агро кластер чорва” МЧЖда бўлиб ўтган тадбирда Қўмита раисининг паррандачиликни ривожлантириш бўйича биринчи ўринбосари Баҳодир Исаев, қўмита ҳузуридаги “Ўзбекчорванасл” агентлиги директори Бахтиёр Атамуратов, қўмита масъуллари, шунингдек ҳудудда соҳа бўйича фаолият олиб бораётган тадбиркор ва фермерлар иштирок этишди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган семинарда Президентимизнинг 2021 йил 3 мартдаги “Чорвачилик тармоқларини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижроси, унинг мазмун-моҳияти хусусида батафсил сўз юритилди.


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати