22 Июн 2020

ОСЕМЕНАТОРЛАРГА ЗУРУР ЖИҲОЗЛАР ТОПШИРИЛДИ

ОСЕМЕНАТОРЛАРГА ЗУРУР ЖИҲОЗЛАР ТОПШИРИЛДИ

Сурхондарё вилояти худудий “Чорванасл” марказида семинар бўлиб ўтди. 

Унда ветеринария мутахассислари, худудий “Чорванасл” маркази ходимлари ва осеменаторлар иштирок этди. 

Семинар давомида масъулларнинг худудларда қорамоллар наслини яхшилаш бўйича олиб борилаётган ишлар, сунъий уруғлантириш ишларини янада самарали ташкил этиш борасидаги фикрлари тингланди. 

Шунингдек, тадбирда узоқ худудларда жойлашган аҳолига тегишли қорамолларни сунъий уруғлантириш ишлари учун қулайлик яратиш мақсадида техник осеменаторларга зарур асбоб-ускуналар, 40 та дьюар идиш, 43 та техник осеменатор сумкаси ва 44 дона велосипед тақдим этилди.  

Ветеринария ва чоровачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати