23 Июн 2021

Ўзбекистон “Паррандасаноат” уюшмасига раис тайинланди

Ўзбекистон “Паррандасаноат” уюшмасига раис тайинланди

Шу муносабат билан “Паррандасаноат” уюшмасининг маъмурий биносида янги тайинланган уюшма раиси уюшма аъзоларига таништирилди. 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Баҳром Норқобилов иштирок этди.

Шунингдек, тадбирда келгусида паррандачиликни янада ривожлантириш, соҳада устувор йўналишларни белгилаб олиш ҳамда зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқиш лозимлиги қайд этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 июндаги “Паррандачиликни ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5146-сон қарори билан Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг паррандачилик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозими жорий этилди.

Қарорга мувофиқ, “Паррандасаноат” уюшмаси раиси бир вақтнинг ўзида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг паррандачилик масалалари бўйича биринчи ўринбосари ҳисобланади.




Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати