23 Июн 2021

Ветеринария мутахассисларининг ҳуқуқий билимлари оширилмоқда

Ветеринария мутахассисларининг ҳуқуқий билимлари оширилмоқда

Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасида ветеринария ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва билим кўникмаларини шакллантириш мавзусига доир ўқув-семинари ташкил этилди. 

Унда бошқарма ходимлари, Тошкент шаҳри деҳқон бозорлари ветеринария-санитария лабораториялари мудирлари ҳамда Шайхонтохур туман прокуратураси масъуллари иштирок этишди.

Семинарда иш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган ҳолатларда қонунийликни таъминлаш юзасидан ходимларнинг ҳуқуқий билимларини шакллантириш ҳамда соҳага доир ҳуқуқий-норматив ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти хусусида сўз борди. 

Шунингдек, тадбир давомида деҳқон бозорларида сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотлари сотилишининг олдини олиш ва бу борада қатъий назорат ўрнатиш лозимлиги, бундай ҳолларда маҳсулот эгаларига тегишли тартибда чора кўрилиши қонун устуворлигини таъминлашга хизмат қилиши таъкидланди.




Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати