23 Июл 2021

Фарғона вилоятининг Фарғона туманида семинар ўтказилди

Фарғона вилоятининг Фарғона туманида семинар ўтказилди

Тумандаги “Волида” чорвачилик фермер хўжалигида ташкил этилган тадбирда соҳа мутахассислари, фермер хўжалиги раҳбар-ходимлари ва тадбиркорлар иштирок этди. 

Семинарда қорамолларни озиқлантириш, бузоқларни парваришлаш жараёнлари, селоз ва сенаж тайёрлаш технологияси хусусида сўз юритилди.

Шунингдек, тадбир давомида гидропоника усулида чорва озуқаси етиштиришнинг муҳим жиҳатлари борасида атрофлича тушунчалар берилди.



Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати