23 Авг 2021

Ҳудудларда балиқ етиштириш ривожланмоқда

Ҳудудларда балиқ етиштириш ривожланмоқда

Андижон вилоятида 2021 йилнинг биринчи ярмида жами 3 минг 544 тонна балиқ маҳсулоти етиштирилди.

Вилоятда интенсив усулда балиқ етиштириш мақсадида кўплаб лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳалар доирасида Улуғнор туманида ўтган йили умумий қиймати қарийб 100 миллиард сўмга тенг 52 та лойиҳа амалга оширилиб, Улуғнор интенсив усулда балиқ етиштириш бўйича намунали туманга айлантирилди.

Балиқ етиштириш бўйича бошқа туманларда ҳам катта муваффақиятларга эришилмоқда. Натижада жорий йилнинг биринчи ярмида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 510 тонна кўп балиқ тайёрланиб, ишлаб чиқариш ҳажми 117 фоизга ортган.

Жорий йил якунигача вилоятда яна 25 минг тонна балиқ етиштирилиши режалаштирилган.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати