24 Июн 2021

Ижтимоий тармоқларда тарқалган муаммоларга ечим топилди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган муаммоларга ечим топилди

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Избоскан тумани “Юқори” МФЙда яшовчи фуқаро томонидан маҳалладаги товуқ инкубаториясига ихтисослашган корхонадан яроқсиз тухумлар ва ўлик товуқлар очиқ ҳудудга ташланиб, маҳаллани ифлослантираётгани тўғрисида хабарлар тарқалган эди.

Мазкур ҳолатни ўрганиш ва унга ечим топиш мақсадида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмита томонидан махсус штаб тузилди ва тумандаги “Sharq muynasi NKM Group” оилавий корхонаси раҳбари билан учрашиб, суҳбат ўтказилди.

Ўрганишлар давомида корхонада наслли тухум йўналишида Черчешский, Доминант, Брама ва Қора зотли паррандалар парвариш қилинаётганлиги ҳамда ҳолат мазкур корхона томонидан содир этилаётганлиги аниқланди. 

Шунингдек, ушбу ҳолат юзасидан корхона раҳбари Н.Баҳромовдан ветеринария-санитария қоидаларига риоя этган ҳолда фаолият юритиши бўйича тилхат олинди.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати