24 Авг 2021

Қашқадарёда қўмита масъуллари ва вилоят мутасаддилари учрашуви ўтказилди

Қашқадарёда қўмита масъуллари ва вилоят мутасаддилари учрашуви ўтказилди

Жорий йилнинг 24 август куни Қарши шаҳрида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси масъуллари Қашқадарё вилояти масъуллари билан учрашув ўтказди.

Вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси, вилоят хокимлиги, туманлар хокимлари ўринбосарлари ва тижорат банклари масъуллари иштирок этган тадбирда чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш хажмини ошириш масалаларига эътибор қаратилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 февралдаги “Халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш жамғармаси иштирокида “Ўзбекистон сут тармоғида қиймат занжирини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, учрашув давомида мазкур қарорда белгилаб берилган долзарб вазифалар, тижорат банклари томонидан кредит ажратилишини таъминлаш ва бу борада мавжуд муаммоларни бартараф этиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати