24 Сен 2021

БЕЛОРУСЬ РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВА ОЗИҚ-ОВҚАТ ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИ, МАМЛАКАТ БОШ ВЕТЕРИНАРИЯ ВРАЧИ И.СМИЛЬГИН РАҲБАРЛИГИДАГИ ДЕЛЕГАЦИЯ «ҒАЛАБА БОҒИ» ЁДГОРЛИК МАЖМУАСИ ВА «ШОН-ШАРАФ» ДАВЛАТ МУЗЕЙИГА ТАШРИФ БУЮРДИ

БЕЛОРУСЬ РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВА ОЗИҚ-ОВҚАТ ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИ, МАМЛАКАТ БОШ ВЕТЕРИНАРИЯ ВРАЧИ И.СМИЛЬГИН РАҲБАРЛИГИДАГИ ДЕЛЕГАЦИЯ «ҒАЛАБА БОҒИ» ЁДГОРЛИК МАЖМУАСИ ВА «ШОН-ШАРАФ» ДАВЛАТ МУЗЕЙИГА ТАШРИФ БУЮРДИ

Делегация аъзолари қўмита раиси ўринбосари А.Акбаров ҳамроҳлигида Ўзбекистон Республикаси Президентини ташаббуси билан Ўзбекистон халқининг II жаҳон урушида кўрсатган беқиёс жасоратини абадийлаштириш мақсадида бунёд этилган «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуаси ва «Шон-шараф» давлат музейи экспозициялари билан таништирилди.

Бу ерда уларга халқимизнинг уруш йилларида кўрсатган мардлик ва матонати, юксак инсоний фазилатлари ҳақида сўзлаб берилди.

Меҳмонлар «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрар экан, бу ердаги экспонатларни кўриб қалби ҳаяжонга тўлганлиги, бир муддат ўша даврларни ҳис қилганлигини алоҳида таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги «Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигини муносиб нишонлаш тўғрисида»ги қарори асосида Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуаси ҳамда унинг ҳудудида «Шон-шараф» давлат музейи бунёд этилган эди.


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати