24 Ноя 2021

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасида электрон иш юритуви тизимини янада ривожлантириш бўйича семинар ташкил этилди

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасида электрон иш юритуви тизимини янада ривожлантириш бўйича семинар ташкил этилди

Унда Давлат ветеринария хизмати, Ички ишлар органлари ходимлари ва ахборот технологиялари мутахассислари иштирок этишди. 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони 17-иловасида белгилаб берилган муҳим вазифалар ижроси муҳокама қилинди. 

Шунингдек, семинар давомида ягона маъмурий электрон иш юритуви тизими, жумладан “E-ma'muriy ish” электрон тизимидан самарали фойдаланиш ва бу борада ходимлар малакасини ошириш юзасидан машғулотлар олиб борилди.





Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати