24 Сен 2021

Қўмита ҳамда Беларусь Республикасининг Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазирлиги ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланади

Қўмита ҳамда Беларусь Республикасининг Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазирлиги ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланади

Беларусь Республикасининг Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазири ўринбосари – Ветеринария ва озиқ-овқат назорати департаменти директори И. Смильгин бошчилигидаги делегациянинг мамлакатимизга ташрифи доирасида икки мамлакат ўртасида соҳадаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган “Ветеринария ва чорвачилик соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги” Англашув Меморандуми лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Мазкур ҳужжатнинг дастлабки лойиҳаси томонлар раҳбар ўринбосарлари томонидан мувофиқлаштирилди.

Меморандум лойиҳаси давлатларнинг ўрнатилган тартибда ички келишув босқичидан ўтгандан сўнг белгиланган тартибда имзоланиши келишиб олинди.

Меморандум лойиҳасида қуйидаги асосий йўналишлар назарда тутилмоқда:

  • Ҳайвонларнинг юқумли касалликларига қарши кураш ва уларнинг олдини олиш;
  • Назорат остидаги товарлар экспорти, импорти ва транзити соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш;
  • Ветеринария медицинаси соҳасида ҳамкорлик қилиш;
  • Кадрлар тайёрлаш ва мутахассислар малакасини ошириш;
  • Чорва моллари наслини яхшилаш ва маҳсулдорлигини ошириш соҳаларида ҳамкорлик;
  • Илмий-тадқиқот муассасалари ва лабораториялар ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати