24 Июл 2021

Озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлиги доимо назоратда

Озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлиги доимо назоратда

Кейинги йилларда мамлакатимизда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини барқарор таъминлаш, аҳолига сифатли ва хавфсиз бирламчи маҳсулотлар етказиб бериш борасида қатор тизимли ишлар олиб борилмоқда. 

Бу борада самарадорликни ошириш, тармоқни янада ривожлантириш бўйича салмоқли натижаларга эришилмоқда. 

Жумладан, ҳудудларда жойлашган барча деҳқон бозорларида бирламчи маҳсулотлар сифати қатъий назоратга олиниб, мунтазам равишда ветеринария лабораториялари текширувларидан ўтказилмоқда. 

Айни пайтда барча ҳудудларда бўлгани каби Андижон вилоятининг туман ва шаҳарларидаги деҳқон бозорларида ҳам ветеринария-санитария экспертиза лабораториялари фаолият кўрсатиб келмоқда. 

Ўтган бир ҳафта мобайнида ҳудуддаги деҳқон бозорларига келтирилган 119334 кг йирик шохли мол гўшти, 16977 кг майда шохли мол гўшти, 29157 кг парранда гўшти, 569161 дона тухум, 1870 кг асал, 16751 кг сут ва сут маҳсулотлари, 726012 кг ўсимликка мансуб маҳсулотлар ҳамда 643356 кг полиз экинлари маҳсулотлари ветеринария кўригидан ўтказилди.

Шунингдек, текширувлар давомида 100 кг чорвачилик маҳсулотлари, 39 дона тухум, 179 кг сут ва сут маҳсулотлари ҳамда 295 кг ўсимликка мансуб маҳсулотлар истеъмолга яроқсиз деб топилиб, белгиланган тартибда зарарсизлантирилди.

 


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати