24 Авг 2021

Чорвачилик тармоқларига 35 миллиард сўмга яқин субсидия ажратилди

Чорвачилик тармоқларига 35 миллиард сўмга яқин субсидия ажратилди

Жорий йилнинг шу пайтига қадар чорвачилик тармоқларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида 278 та чорвачилик субьектига 34 млрд 143 млн сўм субсидия ажратилди.

Шундан импорт қилинган наслли қорамоллар учун 209 та чорвачилик субъектига 9956 бош мол учун 19 млрд 912 млн сўм, импорт қилинган наслли қўй-эчкилар учун 21 та фермер хўжалигига 8191 бош майда мол учун 3 млрд 291 млн сўм субсидия берилган.

Импорт қилинган бир кунлик жўжалар учун 15 та хўжаликка 699414 бош парранда учун 6 млрд 294 млн 726 минг сўм ажратилган.

Ўзимизда етиштирилган наслли қорамоллар учун 14 та хўжаликка 966 бош қорамол учун 966 млн сўм, балиқчилик хўжаликлари томонидан интенсив усулда етиштирилган балиқлар учун 19 та хўжаликка 3678 тонна балиқ учун 3 млрд 378 млн 628 минг сўм субсидия берилган.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати