24 Сен 2021

БИР ҚАТОР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАР ЕВРООСИЁ ИҚТИСОДИЙ ИТТИФОҚИГА АЪЗО ДАВЛАТЛАРГА ЭКСПОРТ ҚИЛУВЧИ КОРХОНАЛАРНИ ЯГОНА РЕЕСТРИГА КИРИТИЛДИ

БИР ҚАТОР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАР ЕВРООСИЁ ИҚТИСОДИЙ ИТТИФОҚИГА АЪЗО ДАВЛАТЛАРГА ЭКСПОРТ ҚИЛУВЧИ КОРХОНАЛАРНИ ЯГОНА РЕЕСТРИГА КИРИТИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан миллий маҳсулотларни дунё бозорига олиб чиқиш йўлида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Шу жумладан, Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлари билан доимий дўстона муносабатлар асосида мувофиқлаштирилган қўшма тадбирлар амалга оширилмоқда.

Олиб борилган ҳамкорликдаги ишлар натижасида Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқилган чорвачилик маҳсулотлари, хусусан, балиқ, сут ва гўшт маҳсулотлари экспорти учун йўл очилиб, тадбиркорлик субъектлари ўз маҳсулотларини Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар бозорида сотишларига имкон яратилди.

Жумладан, “Khorrot”, “Buxorobaliq”, “To’xtaniyoz-ota”, “Evro-ekfin”, “Bio-sut”, “Ro’zmetov Z M” ҳамда “Мастер деликатесов” масъулияти чекланган жамиятлари Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатларга экспорт қилувчи корхоналарни ягона реестрига киритилди.

Шу билан бир қаторда, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлари давлат ветерианрия хизматлари ўртасида Ўзбекистондан экспорт қилинадиган чорвачилик маҳсулотлари ва корхоналар рўйхатини янада кенгайтириш борасида ўзаро ҳамкорликдаги ишлар давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил декабр ойида “Россельхознадзор” федераль хизмати томонидан қўйилган вақтинчалик чеклов Халқаро эпизоотик Бюронинг қуруқликдаги ҳайвонлар соғлиғи кодекси талаблари асосида термик ишловдан ўтган тайёр маҳсулотлар учун бекор қилиниб, Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлари давлат ветеринария хизматлари экспертлари томонидан Ўзбекистонда ветеринария аудити ва инспекион ўрганишлари ташкил этилган эди.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати