25 Окт 2019

Худудларда чорва ҳамда уй ҳайвонлари профилактик эмланди

Худудларда чорва ҳамда уй ҳайвонлари профилактик эмланди

Сурхондарё вилоятида 396 нафар ветеринария мутахассисларидан иборат 83 та эмлаш гурухи ташкил этилган.

Аҳоли ва фермер хўжаликларидаги 735166 бош қорамол куйдирги касаллигига, 332753 бош қорамол қорасон касаллигига, 155550 бош қорамол оқсил касаллигига, 27629 бош қорамол лептоспироз касаллигига, 814179 бош қўй ва эчки чечак касаллигига, 1981502 бош қўй-эчки бруцеллёз касаллигига, 108156 бош қўй-эчки брадзот ҳамда 1620653 бош қўй-эчки куйдирги касалликларига қарши профилактик эмланди. 

Ветеринария мутахассислари томонидан 80965 доза музлатилган буқа уруғи харид қилиниб, аҳоли, деҳқон ва чорвачилик хўжаликларидаги 60 минг бошга яқин сигир ва ғунажинлар сунъий уруғлантирилди.

Шунингдек, вилоят туманлари ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари томонидан 22 та чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларидаги 650 бошга яқин қорамол ҳамда 360 бошга яқин қўй-эчкилар идентификация қилинди.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати