24 Ноя 2021

Франция Тараққиёт Агентлиги билан ҳамкорлик ишлари мустаҳкамланиб бормоқда

Франция Тараққиёт Агентлиги билан ҳамкорлик ишлари мустаҳкамланиб бормоқда

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси мутахассислари ҳамда Франция Тараққиёт агентлиги миссия гуруҳи экспертлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида икки томонлама манфаатли ҳамкорлик алоқалари тобора ривожланиб бораётгани қайд этилди.

Хусусан, Франция Тараққиёт агентлиги иштирокида Қўмита томонидан амалга оширилиши режалаштирилаётган “Ўзбекистон чорвачилик тармоғида инклюзив ва иқлим инвестицияларини молиялаштириш” лойиҳаси батафсил муҳокама қилинди.

Ҳозирги кунда Республикада чорвачилик йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан экспертларга маълумотлар берилди ва бунда халқаро молия институтларининг ўрни алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, учрашув сўнгида томонлар конструктив алоқаларни янада қўллаб-қувватлашга келишиб олдилар.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати