25 Авг 2020

Республикамизнинг чегарадош худудларида ҳам эпизоотик тадбирлар давом этмоқда

Республикамизнинг чегарадош худудларида ҳам эпизоотик тадбирлар давом этмоқда

Республикамизнинг чегарадош худудларида ҳайвонлар юқумли касалликларини четдан кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида режа бўйича эпизоотик тадбирлар жадал суратларда амалга оширилмоқда.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикасининг Туркманистон билан чегарадош Шуманай туманида ҳам ҳайвонларни эмлаш тадбирлари режа асосида олиб борилмоқда.  

Давлат ветеринария хизмати ходимлари томонидан туманнинг “Маденият – Моншақлы” овул фуқаролар йиғини худудидаги 1015 бош йирик шохли ва 770 бош майда шохли моллар оқсил касаллигига қарши профилактик эмланди.

Эпизоотик тадбирлар давомида ветеринария мутахассислари томонидан аҳоли вакиллари ўртасида ҳайвонлар касалликлари юзасидан кенг қамровли тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда.




Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати