25 Окт 2019

ҚИЙМАТИ 1 МЛРД. АҚШ ДОЛЛАРИ МИҚДОРИДАГИ ЧОРВАЧИЛИК КЛАСТЕРИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА АНГЛАШУВ МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ

ҚИЙМАТИ 1 МЛРД. АҚШ ДОЛЛАРИ МИҚДОРИДАГИ ЧОРВАЧИЛИК КЛАСТЕРИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА АНГЛАШУВ МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда "Sogda ABCD Ltd" компанияси ўртасида чорвачилик соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича англашув меморандуми имзоланди. 

Меморандумда биотехнология, чорвачилик соҳасида илмий тадқиқотларни амалга ошириш, гўшт ва сут ишлаб чиқариш ҳамда қайта ишлаш каби қатор йўналишларда ҳамкорлик қилиш назарда тутилди. 

"Sogda ABCD Ltd" компанияси томонидан чорвачилик кластерини ташкил этиш учун жами қиймати 1 млрд. АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри инвестициялар босқичма-босқич жалб қилиниб, жами 300 минг бош қорамол боқишга ихтисослашган бўрдоқичилик йўналишидаги корхоналар ва сут йўналишидаги хўжаликлар ташкил этилади. 


Компания томонидан босқичма-босқич қуйидаги объектлар қурилиб, ишга туширилади: 

  • Чорвачилик ҳайвонларини сўйишга мўлжалланган замонавий ихтисослашган сўйиш корхонаси;
  • Қорамоллар қонини қайта ишлаш заводи;
  • Қорамоллар ички органларини сақлаш учун катта ҳажмли совутгичлар ва қайта ишлаш цехи;
  • Терини қайта ишлаш корхонаси;
  • Сутни қайта ишлаш заводи;

Ушбу англашув Меморандумининг режалаштирилган тадбирларини мувофиқлаштириш ҳамда юзага келадиган муаммоларни тезкор ҳал этиш мақсадида ҳар икки томондан масъуллар белгиланди.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати