25 Ноя 2021

ТОШКЕНТДA ПAРРAНДAЧИЛИК БЎЙИЧA ХAЛҚAРО КОНФЕРЕНЦИЯ ЎТКAЗИЛДИ

ТОШКЕНТДA ПAРРAНДAЧИЛИК БЎЙИЧA ХAЛҚAРО КОНФЕРЕНЦИЯ ЎТКAЗИЛДИ

Бугун Тошкентдаги “Ўзекспомарказ”да “Саноат паррандачилигида паррандаларнинг юқумли касалликлари диагностикаси ва олдини олишнинг долзарб масалалалари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Унда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, “Паррандасаноат” уюшмаси масъуллари ҳамда Россиянинг “Бутунроссия ҳайвонлар касалликлари илмий-тадқиқот институти” (ФГБУ ВНИИЗЖ) олимлари иштирок этди. 

Унда парранда касалликлари бўйича эпизоотик вазият, товуқларнинг юқумли бронхити (ИБК) серотипларининг хилма-хиллиги, парранда касалликларига қарши кураш чора-тадбирлари хусусидаги масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Тадбир давомида паст патогенли парранда гриппи ва унга қарши кураш борасида амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирлар, марек касаллиги, унинг эпизоотологияси ва профилактикаси каби долзарб муаммолар ўртага ташланиб, унинг ечими батафсил таҳлил этилди.

Конференцияда парранда касалликларига қарши ветеринария препаратларининг қўлланилиши бўйича олимлар томонидан зарур таклиф ҳамда тавсиялар берилди.

Шунингдек, ветеринария соҳаси учун зарур бўлган замонавий жиҳоз ва ускуналар ҳамда диагностикумлар кўргазмаси намойиш этилди.

Соҳада фаолият юритувчи тадбиркорлар ва паррандачилик корхоналари раҳбар-ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоб олишди.








Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати