26 Июл 2021

Қўмита раиси балиқчилик илмий-тадқиқот институтида ташкил этилган наслчилик йўналишидаги балиқчилик кластери билан танишди

Қўмита раиси балиқчилик илмий-тадқиқот институтида ташкил этилган наслчилик йўналишидаги балиқчилик кластери билан танишди

Қўмита раиси Баҳром Норқобилов Тошкент вилояти Янгийўл тумани “Қўш-Ёғоч” МФЙ ҳудудида жойлашган балиқчилик илмий-тадқиқот институти базасида давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган балиқчиликда наслчилик кластери фаолияти билан танишди.

Мазкур кластер балиқчилик соҳасига инновацион ғоялар, илмий ишланмалар, замонавий технологиялар ва илм-фан ютцқларини кенг кўламда жорий қилиш, ҳудудлардаги балиқчилик хўжаликларига юқори маҳсулдор балиқ чавоқлари етказиб бериш ҳажмини ошириш ҳамда республикада илмий асосланган селекция-наслчилик ишларини самарали ташкил этиш мақсадида ташкил этилган бўлиб, йил якунига қадар 100 нафар кишини, биринчи навбатда Янгийўл туманида “Темир дафтар”га киритилган фуқароларни иш билан таъминлаш белгиланган.

Шунингдек, лойиҳани амалга ошириш натижасида илмий-тадқиқот институтида ихтиопатология, балиқлар селекцияси ва наслчилик иши, балиқлар озууқасини таҳлил қиладиган замонавий лаборториялар ташкил этиш ҳамда институт моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, илмий тадқиқотлар ўтказиш ва натижаларини амалиётга тадбиқ этиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш назарда тутилган.





Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати