26 Окт 2021

Каттақўрғон шаҳрида семинар ташкил этилди

Каттақўрғон шаҳрида семинар ташкил этилди

Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида эпизоотик осойишталик ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мавзусига доир семинар бўлиб ўтди.

Тадбирда Самарқанд вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси, вилоят ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази раҳбар-ходимлари ҳамда ҳудуддаги ветеринария-санитария экспертиза лабораторияси мутахассислари иштирок этишди.

Семинар давомида ҳайвонларни кузги эмлаш тадбирларининг бажарилиши, аҳолига сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш, ҳудуддаги ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари фаолияти атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, деҳқон бозорларига келтирилаётган аҳоли учун бирламчи маҳсулотларни тезкор усулда ветеринария лабораториялари кўригидан ўтказиш, кушхоналарда ўз вақтида сифатли Давлат ветеринария хизмати кўрсатиш ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш хусусида сўз юритилди.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати