26 Июл 2021

Бугун туғилган кун

Бугун туғилган кун

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси “Давлат чегараси ва транспортдаги давлат ветеринария назорати бошқармаси” “Андижон” чегара ветеринария пункти ветеринария врачи Илҳом Юлдашев 1961 йил 26 июлда Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида таваллуд топган.

1997 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти (ҳозирги Самарқанд ветеринария медицинаси институти)ни ветеринария врачи йўналиши бўйича тамомлаган.

Ўз фаолиятини дастлаб “Ўзбекистон” колхози чорвачилик фермасида оссеминатор сифатида бошлаган.

Шунингдек, Илҳом Юлдашев ветеринария, қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича педагог ва наслчилик йўналишларида кўплаб лавозимларда фаолият юритган.

Ҳозирда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси “Давлат чегараси ва транспортдаги давлат ветеринария назорати бошқармаси” “Андижон” чегара ветеринария пункти ветеринария врачи лавозимида фаолият олиб бормоқда.

PS: Расмий сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” деб номланган ушбу лойиҳада ветеринария ва чорвачилик соҳаларида фаолият олиб бораётган, соҳа ривожига ўзининг беминнат ҳиссасини қўшиб келаётган инсонларнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати